Quran Apps in many lanuages:

Surah Ad-Dhuha Translated in Uzbek

وَالضُّحَىٰ
Чошгоҳ билан қасам.
وَاللَّيْلِ إِذَا سَجَىٰ
Сукунатга чўмган тун билан қасам.
مَا وَدَّعَكَ رَبُّكَ وَمَا قَلَىٰ
Роббинг сени тарк қилмади ва ғазаб ҳам қилмади.
وَلَلْآخِرَةُ خَيْرٌ لَكَ مِنَ الْأُولَىٰ
Ва, албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир.
وَلَسَوْفَ يُعْطِيكَ رَبُّكَ فَتَرْضَىٰ
Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан.
أَلَمْ يَجِدْكَ يَتِيمًا فَآوَىٰ
У сени етим топиб, жойлаб қўймадими?
وَوَجَدَكَ ضَالًّا فَهَدَىٰ
Ва У сени ҳайрон топиб, ҳидоятга бошламадими?
وَوَجَدَكَ عَائِلًا فَأَغْنَىٰ
Ва У сени камбағал топиб, бой қилмадими?
فَأَمَّا الْيَتِيمَ فَلَا تَقْهَرْ
Аммо етимга қаҳр қилма.
وَأَمَّا السَّائِلَ فَلَا تَنْهَرْ
Ва, аммо, «соил»га зажр қилма.
Load More