Quran Apps in many lanuages:

Surah Al-Hijr Translated in Uzbek

الر ۚ تِلْكَ آيَاتُ الْكِتَابِ وَقُرْآنٍ مُبِينٍ
Алиф. Лоом. Ро. Ушбулар китобнинг ва равшан Қуръоннинг оятларидир.
رُبَمَا يَوَدُّ الَّذِينَ كَفَرُوا لَوْ كَانُوا مُسْلِمِينَ
Ҳали, куфр келтирганлар мусулмон бўлишни ҳам истаб қолурлар.
ذَرْهُمْ يَأْكُلُوا وَيَتَمَتَّعُوا وَيُلْهِهِمُ الْأَمَلُ ۖ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ
Уларни тек қўй, еб-ичиб, ҳузурланиб, умидлар ила машғул бўлиб юраверсинлар. Бас, тезда билурлар.
وَمَا أَهْلَكْنَا مِنْ قَرْيَةٍ إِلَّا وَلَهَا كِتَابٌ مَعْلُومٌ
Биз маълум битиксиз ҳеч бир шаҳарни ҳалок этганимиз йўқ.
مَا تَسْبِقُ مِنْ أُمَّةٍ أَجَلَهَا وَمَا يَسْتَأْخِرُونَ
Ҳеч бир уммат ўз ажалидан ўзиб кета олмас ва ортда ҳам қола олмас.
وَقَالُوا يَا أَيُّهَا الَّذِي نُزِّلَ عَلَيْهِ الذِّكْرُ إِنَّكَ لَمَجْنُونٌ
Улар: «Эй зикр нозил қилинган киши, албатта, сен мажнунсан.
لَوْ مَا تَأْتِينَا بِالْمَلَائِكَةِ إِنْ كُنْتَ مِنَ الصَّادِقِينَ
«Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга фаришталарни келтирсанг-чи», дерлар.
مَا نُنَزِّلُ الْمَلَائِكَةَ إِلَّا بِالْحَقِّ وَمَا كَانُوا إِذًا مُنْظَرِينَ
Биз фаришталарни фақат ҳақ ила тушурурмиз, холос. У ҳолда уларга қараб турилмас.
إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ
Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз.
وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ فِي شِيَعِ الْأَوَّلِينَ
Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам аввалгилар гуруҳларига (Пайғамбар) юборганмиз.
Load More