Quran Apps in many lanuages:

Surah At-Takathur Translated in Uzbek

أَلْهَاكُمُ التَّكَاثُرُ
Кимники кўп сизни машғул қилди.
حَتَّىٰ زُرْتُمُ الْمَقَابِرَ
То қабрларни зиёрат қилгунингизча
كَلَّا سَوْفَ تَعْلَمُونَ
Йўқ! Сизлар тезда биласизлар.
ثُمَّ كَلَّا سَوْفَ تَعْلَمُونَ
Яна йўқ! Сизлар тезда биласизлар.
كَلَّا لَوْ تَعْلَمُونَ عِلْمَ الْيَقِينِ
Йўқ! Агар сизлар аниқ илм ила билганингизда эди.
لَتَرَوُنَّ الْجَحِيمَ
Албатта, жаҳаннамни кўрасизлар.
ثُمَّ لَتَرَوُنَّهَا عَيْنَ الْيَقِينِ
Ва яна, албатта, уни ишонч кўзи билан кўрасизлар.
ثُمَّ لَتُسْأَلُنَّ يَوْمَئِذٍ عَنِ النَّعِيمِ
Сўнгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласизлар.